19:25 / 13.12.2016
5 492

Умар Момани: Роналдунинг тилла тўпи, суперкласико, Варди ва Пеп

Умар Момани янги карикатураларни тақдим этди.

1. Обамеянг ва Ройс
Умар Момани: Роналдунинг тилла тўпи, суперкласико, Варди ва Пеп

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Реал" ўз уйида "Боруссия"ни қабул қилди ва дуранг ўйнади. Обамеянг ва Ройс жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

2. Боримиз шу!

"Арсенал" жамоаси клуб футболчилари Алексис Санчес ва Месут Ўзилга янги шартнома таклиф қилди, аммо ўйинчилар шартнома шартларидан норозига ўхшайди.

3. Игуаин ва Белотти

Якшанба куни "Ювентус" жамоаси "Торино" клуби устидан ғалаба қозонишди. Андреа Белотти ва Гонсало Игуаин "ҳамшаҳарлари"дан ажойиб "тушлик" тайёрлашди.

4. Мики Мхитарян

Арманистонлик фуболчи Хенрих Мхитарян ниҳоят "Манчестер Юнайтед"даги биринчи голини киритди, у ҳам бўлса, "Тоттенхэм" жамоаси дарвозасига урилди.

5. Суперкласико

Аргентинада ҳам класико бор, фақат у суперкласико. "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" жамоаларининг тўқнашуви шундай аталади. Лекин бу сафарги ўйин "Бока" мухлислари учун тақиқланди.

6. Варди Пепни қидирмоқда

Англия чемпионатининг 15-турида "Манчестер Сити" жамоаси "Лестер" меҳмони бўлди ва Вардининг хет-трики ҳисобига мағлубиятга учради. Гвардиолани кўрмадингизму, демоқда Варди.

7. Роналдунинг тилла тўпи

"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг тўртинчи "Олтин тўп"ини қўлга киритди. "Франс Пресс" нашри бу йилги соврин Роналдуники эканини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умар Момани: Роналдунинг тилла тўпи, суперкласико, Варди ва Пеп