date

"Андижон" – "Пахтакор" 2:6: ушбу киритилган голларни томоша қилинг

"Андижон" – "Пахтакор" 2:6: ушбу киритилган голларни томоша қилинг

Суперлига 20-турида «Пахтакор» сафарда «Андижон»дан устун келди. Голларга бой кечган беллашувда «шерлар» 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тошкентликлар сафида тажрибали ярим ҳимоячи Башар Ресан иккита гол урди ва ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди. Шунингдек, ҳужумчилар Достонбек Ҳамдамов, Брайан Риаскос ҳамда Хожимат Эркинов ҳам ҳисобга ўз ҳиссаларини қўшишди. Мезбонлар томонидан эса Исмоил Акинаде ўзининг биринчи голини урди, Абдураҳмон Абдуллаев эса жамоаси учун иккинчи тўпни киритди.

Бу ғалабадан сўнг «Пахтакор» ўз очколари сонини 36 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 20-тур
"Андижон" – "Пахтакор" 2:6
Голлар: Башар Ресан, 4 (0:1), Башар Ресан, 31 (0:2), Эржан Токотаев, 42 автогол (0:3), Исмоил Акинаде, 70 (1:3), Абдураҳмон Абдуллаев, 84 (2:3), Достонбек Ҳамдамов 89 (2:4), Браян Риаскос, 90+2 (2:5), Ҳожимат Эркинов, 90+5 (2:6)

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Андижон" – "Пахтакор" 2:6: ушбу киритилган голларни томоша қилинг