date

Гвардиола «Манчестер Сити» дарвозабонлари вазияти ҳақида гапирди

Гвардиола «Манчестер Сити» дарвозабонлари вазияти ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган «Тоттенхем»га қарши баҳс олдидан жамоа дарвозабонлари ҳолатига ойдинлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг дастлабки учрашувида Жеймс Траффорд «шаҳарликлар» дарвозасини қўриқлаган, Стефан Ортега захирада қолган, Эдерсон эса жамоа рўйхатига ҳам киритилмаган эди.

«Асосий таркибда ким бўлади? Бу ҳақда кечқурун, овқатдан кейин қарор қабул қиламиз. Янги футболчилар ҳар доим куч ва янги ғоялар олиб келади. Жеймс ўзининг ўсган клубига ёшлик ва ўйнаш истагини олиб келди. Биз унинг биринчи турдаги ўйинидан мамнунмиз, аммо бу фақат дебют. Энди биз барқарорликни сақлаб қолишимиз ва «Тоттенхем»га қарши янада яхшироқ ўйин намойиш қилишимиз керак», — деди Гвардиола.

Шу билан бирга, у эҳтимолий трансферлар ҳақида ҳам тўхталди: «Билмайман. Ҳозирча бу футболчилар бизники. Нима бўлишини кўрамиз. Ўйлайманки, яқин вақтда айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин».

Маълумот учун, Эдерсон касаллигидан тузалиб, иккинчи турда майдонга тушиши мумкин. У аввалроқ «Вулверхэмптон»га қарши баҳсни (4:0) гастроэнтерит сабабли ўтказиб юборганди. Шунингдек, 32 ёшли дарвозабоннинг «Галатасарой»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Аввалроқ ОАВда «Манчестер Сити» «ПСЖ» билан италиялик голкипер Жанлуижи Доннаруммани сотиб олиш борасида тўғридан-тўғри музокара олиб бораётгани ҳақида маълумот берилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола «Манчестер Сити» дарвозабонлари вазияти ҳақида гапирди