date

2026 Жаҳон чемпионати қуръаси 5 декабрда Вашингтонда ўтказилади

2026 Жаҳон чемпионати қуръаси 5 декабрда Вашингтонда ўтказилади

Футбол оламининг энг йирик ва кўпчилик интиқлик билан кутган мусобақаси – 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими санаси ва ўтказиладиган жойи расман маълум қилинди. ФИФА тарқатган хабарга кўра, мазкур тадбир жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда, мамлакатнинг маданий юраги сифатида танилган Кеннеди марказида бўлиб ўтади.
ФИФА президенти Жанни Инфантино қуръа маросими ҳақида фикр билдириб, уни жаҳон футболи тарихидаги энг муҳим босқичлардан бири сифатида таърифлади. Унинг сўзларига кўра: “Жаҳон чемпионати тарихидаги энг узоқ кутилган қуръа маросимини айнан АҚШнинг маданий маркази ҳисобланган Кеннеди марказида ўтказишдан мамнунмиз. Бу – мусобақага тайёргарлик жараёнидаги асосий воқеалардан бири бўлиб, келаси йили старт оладиган энг йирик спорт байрами учун катта қадам саналади. Биз терма жамоалар делегациялари, ҳамкорларимиз, журналистлар ва, энг муҳими, 16 мезбон шаҳарнинг футбол ишқибозларини Вашингтонда қарши олишни кутмоқдамиз”, – деди у.
Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мезбонлардан ташқари яна 10 та терма жамоа мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Улар орасида Ўзбекистон, Аргентина, Австралия, Бразилия, Эквадор, Эрон, Япония, Иордания, Корея Республикаси ва Янги Зеландия каби жамоалар бор.
Жаҳон чемпионатида умумий ҳисобда 48 та терма жамоа иштирок этади. Қуръа ташлаш маросимига қадар уларнинг 42 таси аниқланиши кутилмоқда. Қолган 6 йўлланма эса 2026 йилнинг март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали эгалланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2026 Жаҳон чемпионати қуръаси 5 декабрда Вашингтонда ўтказилади