date

“Тоттенҳэм”га мағлубият: мухлислар Ҳусанов ҳақида гапиришмоқда...

“Тоттенҳэм”га мағлубият: мухлислар Ҳусанов ҳақида гапиришмоқда...

Англия Премьер-лигасининг иккинчи турида кутилмаган ҳолат юз берди. “Этихад” стадионида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Тоттенҳэм”га қарши баҳсда 0:2 ҳисобида таслим бўлди. Бу натижа нафақат жамоа учун, балки бутун дунёдаги ишқибозлар учун ҳам жиддий муҳокама мавзусига айланди.

Мағлубият, асосан, ҳимоя чизиғидаги йирик хатолар билан боғланди. Биринчи голда Жон Стоунз рақиб ҳужумчиси Риварлисонга қарши самарали ҳаракат қила олмади ва йиқилиб қолган пайтда Бреннан Жонсон ҳисобни очди. Иккинчи тўп эса дарвозабон Жеймс Траффорднинг ноқулай паси оқибатида Жоау Пальинья томонидан киритилди.

Баҳсни кузатган мутахассислар ҳам, оддий мухлислар ҳам Гвардиоланинг ҳимоячиларда тезкорлик етишмаслигини асосий омил сифатида қайд этди. Айниқса, кўпчилик испаниялик мураббий Абдуқодир Ҳусановга имконият бермагани учун норозилик билдирди. Унинг шиддати ва тезлиги айнан шундай баҳсларда керак эди, деган фикрлар кўпчиликнинг оғзида.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрлардан айримлари қуйидагича:

– “Мен Рико Льюисни ёқтираман, лекин унинг олдинга чиқиб кетиши оқибатида ҳимояда бўшлиқ қолмоқда”.
– “Треблга эришган мавсумдаги даражага қайтиш учун Ҳусановни қанотга қўйиш керак”.
– “Бу баҳсда айнан Ҳусановнинг тезкорлиги етишмади”.
– “Мен Рубен Диашни қадрлайман, у жамоа етакчиси, лекин анчадан бери юқори спорт формасида эмас”.
– “Жон Стоунз ва Диаш – кучли ўйинчилар. Лекин уларнинг ёнида тезкор марказий ҳимоячи бўлиши шарт. Масалан, Ҳусанов ёки Гвардиол”.
– “Жамоамиз баланд чизиқли ҳимоя услубида ҳаракат қилса, шиддатли марказий ҳимоячилар зарур”.
– “Ҳусанов кўпроқ имкониятга арзийди. Унинг тезлиги юқори, ҳаракатлари шиддатли”.
– “Диаш+Ҳусанов ёки Стоунз+Ҳусанов тандемини синовдан ўтказиш вақти келди. У ҳолда қанотни бошқа ўйинчига бериш мумкин”.
– “Рико Льюис захирада ўтириши шарт. Ҳусанов эса илк дақиқалардан майдонга тушиши лозим”.
– “Райан Айт-Нури майдонни тарк этганидан кейин рақиб қарши ҳужумларни қайтариш учун шиддатли ўйинчи талаб этилди”.

Шу тариқа, “Сити” мухлислари учун бу мағлубият катта алам бўлди. Улар Гвардиоладан ҳимоядаги муаммоларга жиддий ечим топишни ва Абдуқодир Ҳусанов каби ёш истеъдодларга ишонч билдиришни қатъий талаб қилмоқда. Мухлислар фикрича, ўзбек ҳимоячисининг тезлиги ва энергияси “шахарликлар” учун келгуси муҳим баҳсларда ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Тоттенҳэм”га мағлубият: мухлислар Ҳусанов ҳақида гапиришмоқда...