31 август санасида футбол олами яна бир қизиқ кунни кутиб олмоқда. Европа ТОП-5 чемпионатларидаги навбатдаги тур баҳслари мухлисларга катта завқ улашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, бугун ўзбекистонлик легионерлар жамоалари иштирокидаги учрашувлар ҳам бор.
Абдуқодир Ҳусанов шарафини ҳимоя қилаётган "Манчестер Сити" Англия премьер-лигасининг 3-турида "Брайтон"га қарши сафарда майдонга чиқади. Бу беллашув албатта катта қизиқиш уйғотади, чунки "Сити" ғалаба орқали турнирдаги етакчи мақомини мустаҳкамлаш ниятида.
Шунингдек, Туркия майдонларида ҳам ўзбекистонлик мухлислар учун муҳим баҳс кутиб турибди. Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп суришадиган "Истанбул Башакшеҳир" Суперлига 4-турида "Эюпспор"га қарши майдонга чиқади. Бу учрашув легионерларимиз учун ўз имкониятларини яна бир бор намойиш этиш имконияти бўлади.
Қуйида бугунги кун тақвими билан батафсил танишинг:
Ла Лига. 3-тур
"Сельта" – "Вилярреал" 20:00
"Бетис" – "Атлетик" 22:00
"Эспаньол" – "Осасуна" 22:30
"Райо Валекано" – "Барселона" 00:30
АПЛ. 3-тур
"Брайтон" – "Манчестер Сити" 18:00
"Ноттингэм Форест" – "Вест Хэм" 18:00
"Ливерпуль" – "Арсенал" 20:30
"Тоттенҳэм" – "Борнмут" 19:00
"Астон Вилла" – "Кристал Пэлас" 23:00
А Серия. 2-тур
"Женоа" – "Ювентус" 21:30
"Торино" – "Фиорентина" 21:30
"Интер" – "Удинезе" 23:45
"Лацио" – "Верона" 23:45
Лига 1. 3-тур
"Монако" – "Страсбург" 20:15
"Лион" – "Марсель" 23:45
Бундеслига. 2-тур
"Волфсбург" – "Майнц" 18:30
"Боруссия Дортмунд" – "Юнион Берлин" 20:30
"Кёлн" – "Фрайбург" 22:30
Туркия Суперлигаси. 4-тур
"Башакшеҳир" – "Эюпспор" 21:00