date

Эдерсоннинг турк клубига кўчиши ҳақида келишувга эришилди

Эдерсоннинг турк клубига кўчиши ҳақида келишувга эришилди

Футбол инсайдери Ягыз Сабунджуоглу тарқатган сўнгги маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» ва «Фенербахче» жамоалари 32 ёшли тажрибали дарвозабон Эдерсон трансфери бўйича ўзаро келишувга келган.

Манбалар ёзишича, «шаҳарликлар» Истанбул клубининг 12 миллион евро ва қўшимча бонуслардан иборат таклифини қабул қилган. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам Туркияга кўчиб ўтишга розилик бергани таъкидланмоқда.

Эдерсоннинг «Сити»ни тарк этишининг асосий сабабларидан бири сифатида унга нисбатан билдирилаётган ишончнинг сезиларли даражада пасайиши кўрсатилмоқда. Ёзда жамоага янги посбон Траффорд қўшилиб, асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллади.

Шу билан бирга, айрим нуфузли манбаларга кўра, «Манчестер Сити» ҳозирнинг ўзидаёқ Италия термаси посбони Жанлуижи Доннарумма билан ҳам келишувга эришган. Агар бу хабарлар тасдиқланса, Эдерсоннинг турк клубига ўтиши масаласи янада ойдинлашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эдерсоннинг турк клубига кўчиши ҳақида келишувга эришилди