date

Самарқандда 855 минг доллар мукофотли Grand Swiss 2025 турнири очилиш арафасида

Самарқандда 855 минг доллар мукофотли Grand Swiss 2025 турнири очилиш арафасида

Самарқанд шаҳрида 3-15 сентябрь кунлари халқаро шахмат муҳитида нуфузли мусобақалардан бири бўлган “Grand Swiss 2025” турнири старт олиш арафасида турибди. Ушбу нуфузли мусобақа нафақат маҳаллий, балки жаҳон шахматчилари учун ҳам муҳим тадбир ҳисобланади.

“Grand Swiss 2025” мусобақаси швейцарча тизимда 11 тур давомида ташкил этилади. Унда жаҳон шахмат рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келаётган кучли гроссмейстерлар иштирок этади. Шунингдек, FIDE президенти тавсияси асосида таклиф қилинган шахматчилар ва халқаро мусобақалар ғолиблари ҳам рўйхатда бўлади, яъни мусобақа нафақат рақобат балки стратегик тактикалар майдони ҳамдир.

Мазкур турнирнинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирувчи энг кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар, жумладан 2 эркак ва 2 аёл шахматчини, жаҳон шахмат тожига эга бўлиш учун “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат. Бу эса мусобақанинг халқаро аҳамияти ва стратегик аҳамиятини янада оширади.

Самарқандда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада тахминан 160 нафар етакчи ва тажрибали шахматчи иштирок этиши кутилмоқда. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси эса 855 000 АҚШ долларини ташкил қилади, бу эса иштирокчилар учун янада рағбат ва кўпроқ қизиқиш уйғотади.

Шаҳарда бўладиган ушбу ҳужумкор ва интригага тўла шахмат турнири нафақат маҳаллий мухлислар, балки халқаро ҳамжамият эътиборини ҳам тортмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самарқандда 855 минг доллар мукофотли Grand Swiss 2025 турнири очилиш арафасида