
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионати 17 турида "Арсенал"га қарши кечадиган ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси Алексис Санчес ҳақида фикр билдирди.
"Санчес "Барселона"да дарҳақиқат яхши ўйнади, аммо одатда Мессининг ёнида ҳар қандай ўйинчининг савияси пастроқлиги билиниб қолади.
"Арсенал" Санчесни ҳужумда ўйнатмоқда ва бу ер унинг учун идеал жой. "Барселона"да мен унга у қадар ёрдам бера олмаган бўлишим муумкин, чунки у қанотда ўйнарди.
У бир неча позицияда ўйнай олади, чапда ва ўнгда", - дейди Гвардиола. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар