date

CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқада гол уриб Туркманистонни енгди

CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқада гол уриб Туркманистонни енгди

CAFA Nations Cup турнири доирасида сўнгги тур баҳслари ўтказилмоқда. А гуруҳида Ўмон (7) Туркманистон (1) билан баҳсда қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Кейруш жамоаси 2-турда қирғизистонликларга ҳам 90+ дақиқаларда голлар урганди.

Гуруҳнинг сўнгги баҳсида Ўзбекистон (4) Қирғизистонни (1) қабул қилади ва икки тўп фарқи билан ғалаба қозонсагина, пешқадам сифатида финалга йўл олади.

Гуруҳ ғолиби 8 сентябр кунги финалда Б гуруҳида биринчи бўлган Эронга қарши майдонга тушади. 2-ўрин соҳиби эса ўша куни Ҳиндистон билан бронза медали учун ўйнайди.

CAFA Nations Cup-2025
А гуруҳи. 3-тур
Туркманистон — Ўмон 1:2
Голлар: Сапаргулиев (51) — Аҳалиев (12, автогол), Ал Ғассани (90+3).

Туркманистон: 1.Рустем Аҳаллиев, 3.Иляс Тойжанов, 5.Абди Башимов, 9.Гурбан Аннаев, 10.Раҳман Муратбердиев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Ибрайим Тиркишов, 15.Вепа Жумаев, 17.Мирза Бекназаров, 18.Иляс Сапармаммедов, 20.Арзигули Сапаргулиев.

Захира: 4.Бахтияр Гургенов, 6.Бердимурат Режебов, 7.Алтимурат Аннадурдиев, 8.Аҳмет Атаев, 13.Михаил Титов, 16.Муҳаммад Овезов, 19.Бегенч Акмаммедов, 21.Язгилич Гурбанов, 23.Велмират Баллаков, 24.Шамаммет Хидиров.

Ўмон: 99.Билол албалуши, 3.Тани Ғариб Ал Рушайди, 6.Аҳмад Муҳаммад Ал Хамиси, 7.Али Сулаймон Ал Бусайди, 10.Жамил Салим Ал Яҳмади, 14.Аҳмад Халифа Ал Каби, 21.Абдул Раҳмон Ал Мушайфри, 27.Маҳмуд Мабрук Ал Мушайфри, 28.Носсир Султон Ал Равахи, 30.Аҳад Ал Хабши Ал Машайхи.

Захира: 2.Ғаним Рамадан Ал Хабаши, 5.Мусаб Махфуд Ал Шақси, 8.Зоҳир Сулаймон Ал Агбари, 11.Муҳсин Солиҳ Ал Ғассани, 12.Абдуллоҳ Фаваз Баит Абдулғафур, 17.Али Сулаймон Ал Бусайди, 18.Файз Исса Ал Рушайди, 19.Ҳотим Султон Ал Рушади, 20.Салоҳ Саид Ал Яхёи, 22.Аҳмад Фараж Ал Раваҳи, 31.Султон Бадар Ал Марзуқ, 33.Аҳмад Али Ал Риями.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқада гол уриб Туркманистонни енгди