date

«Барса» собиқ футболчиси эндиликда Эроннинг “Истиқлол” жамоасида

«Барса» собиқ футболчиси эндиликда Эроннинг “Истиқлол” жамоасида

Эрон футболидаги энг нуфузли клублардан бири ҳисобланган Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси трансфер ойнасида янги харидини эълон қилди. Клуб раҳбарияти Испанияда таниқли йўлни босиб ўтган ҳужумчи Мунир Эль Ҳаддадини ўз сафига қўшиб олди.

Маълумки, Марокаш терма жамоасида ҳам тўп сурган Эль Ҳаддади Европада бир қатор етакчи жамоалар сафида майдонга тушган. Хусусан, у “Барселона” клубида профессионал йўлини бошлаган, шунингдек, “Севилья”, “Валенсия”, “Алавес”, “Хетафе” ва “Лас-Пальмас” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Охирги мавсумда у Испаниянинг “Леганес” клуби сафида ҳаракат қилган эди. Энди эса 30 ёшли тажрибали футболчи ўзининг навбатдаги фаолияти босқичини Эрон чемпионатида давом эттиради.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, у энди Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепаётган “Истиқлол” жамоасида ҳаракат қилади.

Мунир Эль Ҳаддадининг форс футболига келиши нафақат “Истиқлол” учун, балки бутун Эрон чемпионати учун катта воқеа сифатида баҳоланмоқда. Чунки у Европада орттирган тажрибаси билан янги жамоасига жиддий ёрдам бериши мумкин.

Кўпчилик мутахассислар футболчининг ҳали олдинда бир неча мавсум юқори савияда тўп суриш имконияти борлигини таъкидламоқда. Энди барча назарлар Мунирнинг Эрондаги илк ўйинига қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барса» собиқ футболчиси эндиликда Эроннинг “Истиқлол” жамоасида