“Манчестер Сити” клуби сафида ёзги трансфер ойнасида катта янгиликлардан бири рўй берди. Пари Сен-Жерменда бир неча мавсум давомида тўп сурган италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма энди Гвардиола қўл остида майдонга тушадиган бўлди.
Жамоа ҳужумчиси, норвегиялик юлдуз Эрлинг Холанд ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали янги жамоадошига самимий мурожаат қилди. “Хуш келибсан, Жиджи!” — деб ёзди у, хабарга уларнинг биргаликдаги суратини ҳам илова қилди. Бу пост мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди ва кўплаб изоҳлар билан қарши олинди.
Маълумки, Доннарумма 2021 йилдан буён ПСЖ сафида жамоанинг асосий посбони сифатида тўп тепиб келаётганди. Энди эса у ўзини Англия майдонларида синаб кўради. “Манчестер Сити” раҳбариятининг бу хариди ҳимоя ва дарвозабонлар сафини кучайтиришга қаратилгани айни муддао бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар”нинг навбатдаги ўйини 14 сентябр куни бўлиб ўтади. Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган беллашувда Гвардиола шогирдлари “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга чиқишади. Мухлислар Доннаруммани биринчи марта янги жамоа либосида кўриш имкониятига эга бўлишлари мумкин.
Шубҳасиз, бу трансфер ва Холанднинг самимий қутлови “Сити”даги янги мавсум учун ижобий кайфиятни янада мустаҳкамлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!