date

Марокаш терма жамоаси Ўзбекистон билан баҳс ўтказиши мумкин

Марокаш терма жамоаси Ўзбекистон билан баҳс ўтказиши мумкин

Марокаш футбол федерацияси шу кунларда октябрь ойида миллий терма жамоамиз билан ўртоқлик учрашуви ташкил этиш масаласида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилмоқда.

Маълумотларга кўра, Марокаш Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида Конго терма жамоасига қарши беллашувдан сўнг Танжер шаҳридаги катта "Ибн Баттута" стадионида Ўзбекистон билан баҳсга чиқиши мумкин. Бу стадион мамлакатдаги энг йирик ареналардан бири ҳисобланади ва бундай нуфузли тўқнашув учун муносиб майдон сифатида кўрилмоқда.

Ҳозирча расмий келишув эълон қилинмаган бўлса-да, томонлар ўртасида музокара жараёнлари давом этмоқда. Агар келишув амалга ошса, миллий жамоамиз учун Африка қитъасига қарши яна бир муҳим тажриба ўйини ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 октябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Жанубий Американинг нуфузли жамоаларидан бири — Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марокаш терма жамоаси Ўзбекистон билан баҳс ўтказиши мумкин