date

Бу жангни кўриш учун 5 сабаб: Ўзбекистонлик боксчи «Монстр»ни ҳайрон қолдира оладими?

Бу жангни кўриш учун 5 сабаб: Ўзбекистонлик боксчи «Монстр»ни ҳайрон қолдира оладими?

Бугун, 14 сентябр куни Японияда катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Оқшомдаги асосий жанг энг енгил вазндаги мутлақ жаҳон чемпионлиги учун ўтказилади: япониялик Наоя Иноуэ ўз чемпионлик камарларини Муроджон Аҳмадалиевдан ҳимоя қилади. Ва бу жангни ўтказиб юбориб бўлмайди, ҳатто тунда Канело ва Кроуфорд ўртасидаги қарама-қаршиликни кузатиш учун ухлаган бўлсангиз ҳам. Бокс турнири аллақачон бошланган, Иноуэ ва Аҳмадалиев яқин вақтлар ичида рингга чиқади.

Биринчи сабаб — Иноуэ яна финиш қиладими?

Наоя Иноуэ замонавий боксдаги энг хавфли «мухач» ҳисобланади. Япониялик қандай вазн тоифасида иштирок этмасин, доимо рақибини нокаут қилишни кўзлайди. Профи боксда 30 жанг, 30 ғалаба, 27 финиш – ҳатто оғир вазнли боксчилар ҳам ҳавас қиладиган феноменал статистика. Монстр лақабли япониялик тўрт йилдан буён ҳеч бир рақиби билан жангни муддатидан олдин якунламаган Канелодан фарқли равишда олти йилдан буён нокаутлар эвазига ғалаба қилиб келмоқда, у Иноуэ тўлиқ ўтказишга тўғри келган охирги жанг 2019 йил Жаҳон бокс суперсерияси финалида филиппинлик Нонито Донэрга қарши жанг бўлганди. Шундай экан, Наоя бу сафар ҳам финиш қилишга ҳаракат қилади, қолаверса, у ўз уйида, мухлислар кўз ўнгида рингга чиқади.

Иккинчи сабаб — япониялик катта вазнга кўтарилмоқчи

Иноуэ – Турки Ал аш-Шайхнинг юлдузларидан биридир, саудиялик спорт арбоби унинг учун катта режалар тузган. Кўпчилик кичик дивизионларда кучли ва юлдузли рақиблар йўқ деб ҳисоблайди, бу эса японияликнинг обрўсига таъсир кўрсатади. Турки эса японияликни юқори вазн тоифаларига олиб чиқишни кўзлаган. Олдинги жангда ҳам камарларини муваффақиятли ҳимоя қилган тақдирда Иноуэ катта эҳтимол билан, камарларини вакант қилиб қолдиради ва ярим енгил вазн дивизионига йўл олади, у ерда уни британиялик енгилмас чемпион Ник Болл кутмоқда – ва бу чинакамига катта жанг бўлади. Шундан кейин уни Жервонта Дэвис билан ҳам тўқнаштириш мумкин.

Учинчи сабаб — Иноуэ тажрибали ҳаваскорлар билан жанг қилмаган

Иноуэнинг олимпия боксидаги карьераси ўхшамаган: 2011 йилда у Лондон Олимпиадасига боришга ҳаракат қилган, аммо Остонадаги саралаш турнири финалида қозоғистонлик Биржан Жакиповга ютқазгач, профессионал боксга ўтиб кетган. Наоянинг карьерасида ҳаваскор боксдаги каби бэкграундга эга рақиблар ҳам бўлган: масалан, Стивен Фултон. Аммо у ҳали тажрибали ҳаваскор боксчи ўтмишига эга рақиб билан жанг қилмаганди. Аҳмадалиевда эса бу борада улкан тажриба ва ажойиб натижалар бор: у 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларида бронза, 2015 йил Доҳада ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамда 2015 йил Бангкокда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш, 2017 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида эса олтин медални қўлга киритган. Ўз навбатида, профессионал боксда Иноуэнинг тажрибаси кўпроқ, у ўзбекистонлик рақибига қараганда икки баравар кўпроқ жанг ўтказган (Аҳмадалиевда 15 жанг).

Тўртинчи сабаб — Иноуэнинг ҳимоядаги муаммолари интригани оширади

Иноуэ ўзининг ёрқин услуби билан танилган, аммо сўнгги жангларда Иноуэда ҳимоя билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. У ўтган йил Луис Нерига қарши жангда нокдаун ҳолатига тушиб қолганди, жорий йил майида эса Рамон Карденас ҳам уни ерга қулатди. Буларнинг барчаси бўлажак жангга интрига қўшади: Аҳмадалиев яқиндан зарба беришни билади, у ҳам 14 ғалабасидан 11 тасида рақибларини нокаутга учратган. Муроджон Японияда Иноуэни очколар бўйича мағлуб этиш деярли нореал вазифа эканини тушунади, шунинг учун у ҳам финиш қилишга ҳаракат қилишига тўғри келади. Бу эса, албатта, беллашувни янада ёрқин ва томошабоп қилади.

«Ўзимни бутун фаолиятимдаги энг яхши формада ҳис қиляпман. Мен исталган рақибни йўқ қилишим мумкин, бунга ишонаман. Иноуэ ҳам бундан мустасно эмас. Менинг вазифам уни енгиш, бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Энг юқори даражада рақобатлашиш учун менда ҳамма нарса бор.

Мен дунёга ким энг зўр эканини исботлайман. Иноуэ универсал боксчи, барча маҳоратларга эга, лекин бу таърифлар менга ҳам тааллуқли. Ринг ҳеч қачон ёлғон гапирмайди», – деган жанг олдидан Аҳмадалиев The Ring нашрига берган интервюсида.


Ғолиб шу бешта камарга эга чиқади

Бешинчи сабаб — Аҳмадалиевнинг йўқотадиган нарсаси йўқ, Иноуэда — бор

Шубҳасиз, Наоя бўлажак жангда фаворит ҳисобланади. Енгилмас япониялик шу йилнинг ўзида мутлақ жаҳон чемпиони унвонини учинчи марта ҳимоя қилмоқда, Наоя вазн тоифаларидан қатъи назар замонавий бокснинг асосий юлдузларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар сафар унинг зиммасида улкан масъулият борлигини унутмаслик керак. Агар Иноуэ мағлубиятга учраса, нафақат орзу қилинган «0» ва барча чемпионлик камарларидан, балки мағлуб этиб бўлмайдиган йигит сифатида обрў-эътиборидан ҳам маҳрум бўлади. Шу билан бирга, бошқа вазн тоифасига ўтиш бўйича кейинги режалар ҳам барбод бўлиши мумкин. Аҳмадалиевда эса умуман йўқотадиган нарсаси йўқ. Иноуэдан мағлубиятга учраган тақдирда нима бўлади? Ҳеч нарса. У ҳамон ўз вазн тоифасида етакчи боксчилардан бири бўлиб қолади, Наоя кетганидан кейин эса чемпионлик камарлари учун курашади.

Ғалаба эса унинг карерасига фавқулодда туртки беради, Муроджон етти ухлаб тушига кирмаган шон-шуҳратга эришади. Иноуэ билан жанг қилиш унинг учун бутун умрлик имконият ва ҳеч нарса тўсқинлик қилмаганда, ундан фойдаланиш мумкин.


Манба: Кun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бу жангни кўриш учун 5 сабаб: Ўзбекистонлик боксчи «Монстр»ни ҳайрон қолдира оладими?