Англия Премьер-лигасининг 4-тури доирасида ўтган дерби баҳсида “Манчестер Сити” футболчилари ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни 3:0 ҳисобида йирик тарзда таслим этди.
Ушбу учрашув “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола учун ўзига хос юбилейга айланди. Испаниялик машҳур мураббий топ-чемпионатларда 600-ўйинини ўтказиш шарафига эришди.
Пеп ҳисобида 446 та ғалаба, 85 марта дуранг ва бор-йўғи 69 мағлубият қайд этилган. Бу рақамлар мураббийнинг юқори даражадаги самарадорлигини кўрсатиб, миллий чемпионатлардаги баҳсларнинг 74,3 фоизида ғалаба қозонганини англатади.
Гвардиола учун яна бир эсда қоларли ўйин айнан “Манчестер Юнайтед”га қарши дербида рўй берди. “Сити”нинг навбатдаги синови Чемпионлар Лигаси доирасида “Наполи”га қарши (19 сентябрга ўтар тун) бўлиб ўтади. Шунингдек, 21 сентябрь куни Премьер-лига доирасида “Арсенал” билан тўқнашув кутмоқда.
Мухлислар учун бу жамоанинг янги синовларида ҳам Гвардиоланинг юбилей ғалабаси каби кучли ва ишончли ўйин кўрсатиши катта қизиқиш уйғотмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!