date

Гвардиола: "Арсенал" чемпион бўлса, катта пул сарфлагани учун бўлади...

Гвардиола: "Арсенал" чемпион бўлса, катта пул сарфлагани учун бўлади...

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг энг муҳим тўқнашувларидан бири — “Арсенал”га қарши баҳс олдидан матбуот вакиллари билан суҳбатда бўлди. Испаниялик мутахассис нафақат рақиб ҳақида, балки АПЛдаги молиявий кураш ҳақида ҳам ўз қарашларини билдирди.

Гвардиола кинояли тарзда Микел Артета бошқарувидаги “Арсенал” ва Арне Слот қўл остидаги “Ливерпул”ни тилга олди. Унинг фикрича, агар бу жамоалар чемпионликни қўлга киритишса, бу биринчи навбатда катта маблағ сарфлагани билан боғлиқ бўлади.

“Дўстим Микел Артета агар чемпион бўлса, бу унинг жамоаси қанчалик меҳнат қилгани учун эмас, балки бошқаларга қараганда кўпроқ пул сарфлагани учун дейиш мумкин. Худди шу гапни ‘Ливерпул’ ҳақида ҳам айтиш мумкин. Агар Слот чемпионликни сақлаб қолса, бу катта сарфланган маблағлар ҳисобига бўлади. Буни фақат ‘Манчестер Сити’ қилган эмас, барча клублар шундай йўл тутади”, — деди Гвардиола.

Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда деярли ҳар бир клуб ўзи хоҳлаган нарсани амалга ошириш имкониятига эга бўлган. “Фақат бизга нисбатан бошқача муносабат бўлди. Бошқа клублар ҳам энг яхши футболчиларни олиш ва Европа миқёсида рақобатлашиш учун барча имкониятлардан фойдаланган”, — дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, мураббий ўз жамоасига ишончини яширмади. Унинг фикрича, “Сити” молиявий масалалардан қатъи назар, сўнгги йилларда меҳнат, интизом ва доимий натижалар билан ўзини кўрсата олган.

Гвардиоланинг бу сўзлари Англия футболидаги доимий баҳсни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди: кимнинг чемпионлиги ҳақиқий меҳнат самараси, кимники молиявий устунлик маҳсули?

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Арсенал" чемпион бўлса, катта пул сарфлагани учун бўлади...