date

Месси бу мавсум яна футболдан завқ ола бошлаганини таъкидлади

Месси бу мавсум яна футболдан завқ ола бошлаганини таъкидлади

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионел Месси ўтган мавсум унинг учун оғир кечганини таъкидлаб ўтди.

«Мен яна футбол завқ олишни бошладим. Бу мавсумни ўтган мавсумдаги баъзи ҳолатларга қарамай, бутунлай бошқача кайфиятда бошладим. Уларнинг барчаси майдон ташқарисида содир бўлганди. Жароҳатлар, спорт формамни йўқотиб қўйишим. Аммо ҳозир барчаси бутунлай бошқача ва мени буни қониқтирмоқда».

«Ўтган мавсум барқарор бўла олмадим. Бир муддат жароҳат сабаб ўйинларни ўтказиб юбордим. Жароҳатдан тузалиб сафга қайтганимда эса ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсата олмадим. Мен бу йилни тез унутиш ва яна ўзимнинг энг юқори даражамга чиқиш учун тинимсиз меҳнат қилишга ҳаракат қилдим. Бахтимга ҳаммаси ўз изига тушиб кетди», дея аргентиналик футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси бу мавсум яна футболдан завқ ола бошлаганини таъкидлади