Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Навбаҳор” учрашуви футбол мухлислари учун кутилмаган натижа билан якунланди. Мезбонлар ўз майдонида ҳақиқий ҳужумбоп ўйин намойиш қилиб, рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув бошланиши биланёқ “Бухоро” футболчилари майдонда устунлик қилиб, дастлабки дақиқалардаёқ ҳисобни очишди. 3-дақиқада Доминик Бегич тўпни дарвозадан жой олдириб, ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Тома Табатадзе ҳисобни 2:0 га етказди ва “Навбаҳор”ни оғир ҳолатга туширди.
31-дақиқада яна Доминик Бегич ўзини кўрсатиб, жамоаси устунлигини мустаҳкамлади. Биринчи бўлим якунланишидан олдин “Бухоро” пенальти ишлаб олди ва уни Тома Табатадзе аниқ ижро этди. Ҳисоб 4:0 бўлди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса яна Бегич майдон марказида тўпни қабул қилиб, аниқ зарба билан хет-трикка эришди ва “Бухоро”нинг бешинчи голини урди.
Шу тариқа биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мезбонлар рақибини йирик ҳисоб билан ортда қолдирди. Иккинчи бўлимда эса голлар қайд этилмади, аммо кураш ва шиддат давом этди.
Учрашув давомида икки жамоа ҳам бир қатор огоҳлантиришлар олди. Хусусан, Жулио Сезар, Иззатилло Пўлатов, Мирзоҳид Ғофуров, Азизбек Амонов, Фране Икич, Муҳаммад Йўлдошев ва Доминик Бегичга сариқ карточкалар кўрсатилди.
"Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0
Голлар: 1:0 – 3, Доминик Бегич, 2:0 – 4, Тома Табатадзе, 3:0 – 31, Доминик Бегич (Тома Табатадзе), 4:0 – 41, Тома Табатадзе (пенальти), 5:0 – 45+5, Доминик Бегич
"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 64), 5.Сардор Қулматов (95.Нодирбек Аҳмаджонов, 46), 6.Равшан Хайруллаев (8.Анвар Жўраев, 77), 10.Азизбек Амонов (19.Билол Тўплиев, 64), 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе (33.Йосип Томашевич, 77), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Амирбек Саидов, 11.Иброҳим Нўъмонов, 14.Алишер Хайруллаев.
"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 5.Жулио Сезар (70.Аббос Ғуломов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Муҳаммадали Ғиёсов, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Теиди, 14.Жамшид Болтабоев (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 17.Руслан Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (71.Наврўз Иминжонов, 46), 24.Достон Абдулхаев, 99.Игорь Габриэль.
Захира: 41.Озодбек Маърупов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 29.Педро Аугусто, 36.Гельерме Гедеш, 55.Комил Тожиддинов.
Мухлислар учун бу баҳс нафақат йирик ҳисоб, балки жамоа жонкуярлари ва стадиондаги кайфият билан ҳам эсда қолди. “Бухоро” бу ғалабаси билан турнир жадвалида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, кейинги учрашувларга катта ишонч билан тайёргарлик кўради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!