date

Элдор Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» дурангга рози бўлди

Элдор Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» дурангга рози бўлди

Туркия Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсда Истанбулнинг «Башакшеҳир» клуби ўз майдонида «Аланяспор»ни қабул қилди. Учрашув қизғин курашларга бой бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибдан майдонга тушди ва 29-дақиқада жамоаси ҳисобини очди. Бу гол Элдорнинг Туркиядаги карьерасидаги муҳим тўпларидан бири сифатида қайд этилди. Шомуродовнинг аниқ зарбасидан сўнг стадиондаги мухлислар юқори кайфиятга тушди ва жамоа руҳланиб кетди.

Бироқ иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳам ўз сўзини айтишга муваффақ бўлишди. 52-дақиқада Огунду тўпни дарвозадан жойлади ва ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақтларда ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди, аммо янги голлар урилмади.

Ўз навбатида, яримҳимоячи Аббос Файзуллаев ҳам 62-дақиқада ўйинга қўшилди ва бир неча хавфли ҳужумларда иштирок этди. Унинг майдонга тушиши «Башакшеҳир»нинг ҳужумларини кучайтирди, аммо ғалабани таъминлаш учун етарли бўлмади.

Туркия Суперлигаси. 6-тур
Башакшеҳир — Аланяспор 1:1
21 сентябр, Фотиҳ Терим номидаги стадион
Голлар: Шомуродов (29) — Огунду (52).
Башакшеҳир — Муҳаммад, Эбоселе (Булут, 61), Ба, Опоку, Опери, Берат (Калужински, 85), Юсуф (Туруч, 74), Кемен (Ҳарит, 62), Креспо, Брнич (Файзуллаев, 62), Шомуродов.
Аланяспор — Ташкиран, Виана, Лима, Алити, Кескин (Ҳадержонай, 65), Макута (Жанвие, 81), Маэстро, Руан (Ўздемир, 73), Кайя, Ҳажи (Муние, 65), Огунда (Мешак, 81).
Огоҳлантиришлар: Берат (32), Опоку (42), Эбоселе (45+2), Ҳажи (65), Алити (84).

Нури Шаҳин шогирдлари ушбу дурангдан сўнг очколарини 6 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Аланяспор» эса 9 очко билан 7-поғонада қарор топди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» дурангга рози бўлди