date

«Олтин тўп» маросимини Роналдинио соврин топшириш билан очади

«Олтин тўп» маросимини Роналдинио соврин топшириш билан очади

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳри яна бир тарихий воқеага гувоҳ бўлади. Машҳур «Шатле» театрида футбол дунёсида энг нуфузли индивидуал совринлардан бири – «Олтин тўп» тақдирлаш маросими ўтказилади.

Кеча Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланиши белгиланган бўлиб, унда жаҳон футболи юлдузлари, мураббийлар, журналистлар ва минглаб мухлислар иштирок этади. Тадбирда бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинади.

Совринни топшириш шарафи афсонавий бразилиялик футболчи Роналдиниога насиб этди. Ундан ҳам кўра қизиғи шундаки, айнан 20 йил муқаддам у ўзининг илк ва ягона «Олтин тўп»ини қўлга киритган эди. Шу тариқа, Роналдинио яна тарих саҳнасида, бу сафар соврин топширувчи сифатида намоён бўлади.

Эътиборлиси, сўнгги тўрт йилдан буён «Олтин тўп» ғолиблари йил тақвимига қараб эмас, балки бутун мавсум якунига кўра аниқланмоқда. Бу гал ҳам анъана сақланиб қолади ва энг яхши футболчи 2024 йил 1 августидан 2025 йил 13 июлигача бўлган оралиқдаги натижалар асосида белгиланади.

Футбол оламида энг кутилган савол – бу йил соврин кимнинг қўлига ўтади? Ҳар бир номзоднинг мухлислари ўзига хос интиқлик билан маросимни кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Олтин тўп» маросимини Роналдинио соврин топшириш билан очади