date

Ҳусайн Норчаев икки голи билан ОЧЛ рамзий жамоасига кирди

Ҳусайн Норчаев икки голи билан ОЧЛ рамзий жамоасига кирди

Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг илк туридан сўнг ОФК расмий сайти ҳафтанинг рамзий жамоасини эълон қилди. Мазкур рўйхатга қатор етакчи клублар вакиллари билан бир қаторда, Ўзбекистон футболи шарафини ҳимоя қилаётган «Насаф» ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ҳам киритилди.

Қаршиликлар илк турда сафарда Саудиянинг кучли жамоаларидан бири — «Ал Аҳли»га қарши майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Бироқ шу ўйинда Норчаев ўзини ҳақиқий сардор ва топ-ҳужумчи сифатида кўрсатиб, жамоаси учун икки гол уришга муваффақ бўлди. Унинг ҳаракатлари мухлислар ва мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки, бу Ҳусайннинг халқаро мусобақалардаги яна бир катта ютуғи ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, у нафақат маҳаллий чемпионатда, балки Осиёнинг энг нуфузли клуб турнирида ҳам ўз сўзини айта олишини амалда исботлади.

Энди «Насаф»ни янада масъулиятли синов кутмоқда. 2-турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Саудиянинг яна бир гранд клуби — «Ал Ҳилол» билан тўқнаш келади. Мазкур беллашув 29 сентябр куни Тошкент вақти билан 18:45 да «Ёшлар» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Каршиликлар учун бу ўйин катта синов бўлиши табиий, аммо Норчаевнинг ҳозирги формаси ва жамоанинг ғалабага бўлган интилиши мухлисларда катта умид уйғотмоқда. Агар «Насаф» ўз уйида муваффақиятли ўйнаса, гуруҳдаги имкониятлар янада кенгаяди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусайн Норчаев икки голи билан ОЧЛ рамзий жамоасига кирди