date

Хаби Алонсо Винисиус атрофидаги миш-мишларга аниқ жавоб берди

Хаби Алонсо Винисиус атрофидаги миш-мишларга аниқ жавоб берди

Мадриднинг машҳур “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида кўп муҳокама қилинаётган Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирди. Айни пайтда мураббийлар штаби ишончсизликка дуч келаётгани ҳақидаги миш-мишлар фонида Алонсо футболчи ҳақида аниқ ва очиқ фикр билдирди.

“Мен унинг ҳаракатларидан тўлиқ мамнунман. Винисиус жамоа учун асосий ва ҳал қилувчи футболчилардан бири бўлиб қолиши шарт. Унинг кайфиятини, ҳис-туйғуларини яхши тушунаман. Чунки мен ҳам футболчи бўлганман ва ўша ҳолатларни бошдан кечирганман. Футболчиларим билан ҳамнафас бўлиш мен учун қийин эмас, балки фахр”, – деди Хаби Алонсо.

Бразилиялик форвард майдонда ўз қимматини амалда исботлаб келмоқда. Сўнгги турда “Леванте” дарвозасига йўл топиб, муҳим гол муаллифига айланди. Бу орқали у жамоага қанчалар фойда келтира олишини яна бир бор намойиш этди.

Жорий мавсум Винисиус Жуниор “Реал” сафида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 3 марта тўп киритишга ва яна 3 бор шерикларига голли узатма беришга муваффақ бўлди. Бу рақамлар унинг барқарор формасини ва жамоа учун нақадар зарур ўйинчи эканини кўрсатмоқда.

Алонсо ва Винисиус атрофидаги бу гап-сўзлар мухлислар орасида қизғин муҳокамаларни кучайтирган бўлса-да, бош мураббийнинг бу сўзлари вазиятга ойдинлик киритди ва ишқибозларни хотиржам этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Винисиус атрофидаги миш-мишларга аниқ жавоб берди