date

Винисиус Жуниор испаниялик тадбиркор устидан судда ғолиб чиқди

Винисиус Жуниор испаниялик тадбиркор устидан судда ғолиб чиқди

"Реал Мадрид" жамоасининг ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла-Коруньядаги ишбилармонга қарши суд жараёнида ўз ҳақини ҳимоя қилиб, муваффақият қозонди. Тадбиркор 2018 йил ноябрь ойида футболчи исмини бренд сифатида рўйхатдан ўтказган бўлса-да, бразилиялик юлдуз “Vinicius Jr” савдо белгисини ундан бир йил олдин расмийлаштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.

Манбаларга кўра, жавобгар ўз аризасида Винисиус ўша вақтда жуда машҳур эмаслигини, шу сабабли истеъмолчилар брендни футболчи билан боғламаслигини таъкидлаган. Бироқ Ла-Корунья суди ҳамда провинция даражасидаги апелляция суди футболчининг даъвосини тўлиқ қондириб, бренд рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш ҳамда барча суд харажатларини Винисиус манфаатига тўлаш ҳақида қарор чиқарди.

Қизиғи, тадбиркор аввалроқ мазкур ном Рим империяси тарихи ва унинг оиласи билан боғлиқ эканини асос қилиб кўрсатган эди, аммо бу даъво суд томонидан 2023 йилдаёқ рад этилган.

Футболчи учун муҳим бўлган бу қарор унинг шахсий брендини ҳимоя қилиш йўлида яна бир ғалаба сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Жуниор испаниялик тадбиркор устидан судда ғолиб чиқди