date

Дани Алвес 839 кун қамоқда ўтиргандан сўнг оқланди

Дани Алвес 839 кун қамоқда ўтиргандан сўнг оқланди

Машҳур бразилиялик футболчи Дани Алвес узоқ муддат қамоқда сақлангач, Каталония олий суди томонидан оқланди. Унга қарши қўйилган зўрлаш айбловлари рад этилди.

Маълумотларга кўра, Алвес 839 кун давомида қамоқхонада бўлган. Суд жараёни чоғида жабрланувчи аёлнинг кўрсатмалари ишончли эмас, деб баҳоланди. Суд ҳужжатларига асосан, у айтган воқеалар видеоёзувлар билан текширилганда ҳақиқатга тўғри келмагани аниқланди.

Шу боис суд ҳайъати унинг гуноҳсизлигини эътироф этди ва Алвес озод этилди. Аммо иш шу билан тугамаслиги мумкин. Чунки прокуратура бу қарорни қабул қилмаган ва расмий равишда апелляция берган. Бу эса ишнинг яна Испания олий судида кўриб чиқилиши эҳтимолини кучайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дани Алвес 839 кун қамоқда ўтиргандан сўнг оқланди