11:13 / 24.12.2016
5 173

Италия Суперкубоги, финал. "Ювентус" - "Милан": ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди

Италия Суперкубоги, финал. "Ювентус" - "Милан": ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида "Ювентус" ҳамда "Милан" клублари ўртасида Италия суперкубоги финали бўлиб ўтди.

"Ювентус" 18-дақиқада Кьеллинининг голи эвазига олдинга чиқиб олди. "Милан" биринчи бўлим охирида ҳисобни тенглаштирди. Миланликлар голига Бонавентура муаллифлик қилди. Иккинчи бўлим ҳамда қўшиб берилган бўлимларда ҳам жамоалар ҳисобни оча олмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда "Милан" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ювентус – Милан 1:1 пенальтилар серияси - 3:4
Голлар: 1:0 – 18 Кьеллини, 1:1 – 38 Бонавентура.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Ругани, Кьеллини, Алекс Сандро (Эвра, 33), Хедира, Маркизио, Пьянич (Дибала, 67), Стураро (Лемина, 79), Манжукич, Ҳигуаин.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Де Шильо, Абате (Антонелли, 102), Палетта, Куцка, Локателли (Пашалич, 74), Бонавентура, Бертолаччи, Сусо, Бакка (Лападула, 102).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (35), Романьоли (43), Куцка (58), Де Шильо (70), Ҳигуаин (120).
[media=https://youtu.be/L_Dc_23ZEM4]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италия Суперкубоги, финал. "Ювентус" - "Милан": ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди