date

Винисиус Жуниор дунёдаги энг юқори маошли футболчи бўлиши мумкин

Винисиус Жуниор дунёдаги энг юқори маошли футболчи бўлиши мумкин

"Реал Мадрид" билан янги шартнома борасида келиша олмаётган Винисиус Жуниор фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин, деб Championat.asia хабар берди. Унга "Ал Аҳли" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Ал Аҳли" Винисиус Жуниорни дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр. Жамоа унга Криштиану Роналдунинг "Ал Насср"даги йиллик 200 миллион евродан ҳам кўпроқ маош таклиф қилмоқда.

25 ёшли бразилиялик футболчининг "Реал Мадрид" билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Жуниор дунёдаги энг юқори маошли футболчи бўлиши мумкин