date

«Ал Аҳли» Винисиус учун 300 миллион фунт тайёрламоқда

«Ал Аҳли» Винисиус учун 300 миллион фунт тайёрламоқда

Саудия Арабистонидаги етакчи жамоалардан бири — «Ал Аҳли» «Реал Мадрид»нинг юлдуз ҳужумчиси Винисиус Жуниорни қўлга киритиш учун жиддий музокараларни бошлади. Бу ҳақда Indykaila News нашри маълум қилди.

Манбага кўра, саудияликлар бразилиялик форвард учун улкан — 300 миллион фунт стерлинг атрофидаги таклифни тайёрламоқда. Аммо бу келишув фақат Винисиус «Реал» томонидан таклиф этилган янги шартномани рад этган тақдирда амалга ошади.

Айни пайтда мадридликлар ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласида иш олиб бормоқда. Унинг амалдаги келишуви 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, футболчи «қироллик клуби»даги асосий етакчилардан бири ҳисобланади.

Таъкидланишича, «Ал Аҳли»нинг режасига кўра, эҳтимолий трансфер ёзги ойларда амалга ошиши мумкин. Саудия клуби сўнгги икки йилда Европанинг етакчи футболчиларини жалб этиш билан ўз чемпионати нуфузини оширмоқда — энди уларнинг навбатдаги «катта ўлжаси» Винисиус бўлиши мумкин.

Футбол таҳлилчилари бу эҳтимолни жуда катта деб баҳоламоқда — биринчидан, саудияликлар учун пул муаммо эмас, иккинчидан эса, Винисиус учун араб лигаси катта маош ва янги синовни англатади.

Шу билан бирга, «Реал» жамоаси бу трансферни амалга оширишга шошилмаяпти — клуб унинг ўрнини босадиган футболчини топмасдан ҳужумчини сотиш ниятида эмас.

Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳақидаги қарор ёзда маълум бўлади, деб ёзади Indykaila News.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ал Аҳли» Винисиус учун 300 миллион фунт тайёрламоқда