Ибраҳимович 2016 йилдаги голлари сони бўйича Роналду билан тенглашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ибраҳимович 2016 йилдаги голлари сони бўйича Роналду билан тенглашди

Спорт 27-12-2016, 12:43 598
Ибраҳимович 2016 йилдаги голлари сони бўйича Роналду билан тенглашди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Златан Ибраҳимович АПЛнинг 18-турида "Сандерленд"га қарши кечган ўйинда гол киритиб, 2016 йилдаги голлари сонини 50тага етказди. Бу борада швециялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан тенглашиб олди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Златан Ибраҳимович 2016 йилнинг ёзида "ПСЖ"дан "МЮ"га эркин агент сифатида ўтган эди. "МЮ" сафида ҳужумчи 12та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилган.

Маълумот учун, 2016 йилнинг энг яхши тўпурари "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси бўлган. Футболчи жорий йилда 51та голга муаллифлик қилган.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.