date

“The Guardian” нашри 17 ёшли ўзбекистонлик футболчини истеъдодли деб эътироф этди

“The Guardian” нашри 17 ёшли ўзбекистонлик футболчини истеъдодли деб эътироф этди

Буюк Британиянинг нуфузли “The Guardian” нашри жаҳон футболидаги энг истиқболли 60 нафар ёш футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатдан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов ҳам ўрин олди.

U-17 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказган. Биринчи бўлимда гол урилмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар икки нафар ўйинчи майдондан четлатилганидан сўнг тўққиз киши бўлиб қолишган. Айнан шундай оғир вазиятда биринчи гол пенальтидан киритилган, иккинчи голда эса Садриддин Ҳасановнинг шахсий маҳоратли ҳаракатлари ҳал қилувчи бўлган.

Турнир давомида Ҳасанов жами тўрта гол муаллифи бўлиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. Чап қанотдан ички томонга кесиб киришни ёқтиради, тезлиги ва кучли зарбалари билан ажралиб туради. “The Guardian” уни Осиёнинг “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” унвонига даъвогар сифатида эътироф этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “The Guardian” нашри 17 ёшли ўзбекистонлик футболчини истеъдодли деб эътироф этди