Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган марказий баҳсда “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Уйин бошланиши билан “Юнайтед” устунликка эришди — иккинчи дақиқада Брайан Мбемо гол уриб, ҳисобни очди. 78-дақиқада Коди Гакпо ҳисобни тенглаштирди. Аммо 84-дақиқада Гарри Магуайрнинг голи меҳмонларга ютуқ олиб келди.
"Ливерпуль" бутун ўйин давомида устунлик қилди:
• 63% тўп назорати
• 17 та зарба (6 та аниқ)
• 394 та пас ва 94% аниқлик
Бироқ “Юнайтед”нинг самарали ҳужумлари натижа берди.
Бу натижа “Ливерпуль”ни 3-ўринда қолдирди, “Манчестер Юнайтед” эса 13 очко билан 9-ўринга кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар