date

"Интер Майами" 37 ёшли Левандовскини таркибга қўшиб олмоқчи

"Интер Майами" 37 ёшли Левандовскини таркибга қўшиб олмоқчи
"Интер Майами" клуби яна бир машҳур футболчига қизиқиш билдирди. Клуб раҳбарияти "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини таркибга қўшишни кўриб чиқмоқда.

Euro-football.ru ёзишича, полшалик футболчининг жорий шартномаси 2026 йил ёзида якунланади. "Интер Майами" Левандовскини 37 ёшида таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча томонлар ўртасида аниқ келишув йўқ. Клуб Левандовскини фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётган Луис Суарес ўрнига олиб келиши мумкин.

Левандовски 2022 йил ёзидан бери "Барселона" таркибида ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсумда у "кўк-анорранглилар" сафида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришди.

Роберт Левандовски фаолияти давомида Германия ва Испания чемпионатларида кўплаб совринларни қўлга киритган. Келажакда унинг "Интер Майами" сафига ўтиши клуб учун янги босқич бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Интер Майами" 37 ёшли Левандовскини таркибга қўшиб олмоқчи