
World Boxing халқаро ташкилоти сўнгги расмий рейтингини эълон қилди. Янги маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумий жаҳон ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
Қозоғистон жамоаси рейтингда иккинчи поғонадан жой олди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган олти нафар боксчи ўз вазн тоифаларида етакчи сифатида қайд этилган. Улар — Абдумалик Халоков (60 кг), Асадхўжа Мойдихожаев (65 кг), Фазлиддин Эркинбоев (75 кг), Жаҳонгир Умматалиев (80 кг), Акмалжон Исроилов (85 кг) ва То‘рабек Ҳабибуллаев (90 кг).
Қозоғистонлик спортчилардан эса Санжар Тошкенбай (50 кг), Маҳмуд Собирхон (55 кг), Тўрахан Собирхон (70 кг) ва Айбек Оралбай (+90 кг) ўз тоифаларида етакчилик қилмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистон боксчилари 10 вазн тоифасининг 6 тасида пешқадам бўлди, Қозоғистонлик рақиблар эса 4 тоифада етакчиликни сақлаб қолган.
World Boxing ташкилоти ўзининг расмий Instagram саҳифасида шундай ёзди: “Ўзбекистон боксчилари рейтингнинг асосий қисмида пешқадамликни давом эттирмоқда”.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!