
Криштиану Роналду 2025/2026 йилги мавсумда Англия Премьер-лигаси чемпиони учун кураш борасида ўз фикрларини билдирди. Португалиялик футболчининг фикрига кўра, бу мавсумда "Арсенал" чемпион бўлиши мумкин.
"Премьер-лигада топ жамоалар ўртасидаги фарқ жуда кичик. Бу лигада нима бўлишини ҳеч қачон олдиндан билиб бўлмайди, чунки бу жуда мураккаб чемпионат.
Балки бу йил 'Арсенал'нинг йили бўлар. Улар бунга қодир. Бу эҳтимолдан холи эмас. Кўрамиз", - деди Роналду Пирс Морган билан интервьюда.
Шунингдек, Роналду "Манчестер Юнайтед" бу мавсумда Премьер-лигани ютолмаслигини таъкидлади. "Арсенал" сўнгги марта Англия чемпиони унвонини 2004 йилда қўлга киритган эди.
Ҳозир эса "тўпчилар" энг яқин таъқибчисидан олти очко олдинда пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.