
3 ноябр куни Ўзбекистон Футбол ассоциацияси бир қатор футбол клубларига нисбатан молиявий мажбуриятларни бажармагани учун қарор чиқарди. Унга кўра, Наманганнинг “Навбахор” клуби собиқ футболчилари ва бошқа клублар олдидаги қарзларини тўламагани сабабли жазоланди.
Клуб огоҳлантиришларга қарамай мажбуриятларини бажармагани сабаб уч очкодан маҳрум қилинди ва икки трансфер ойнаси давомида трансфер амалга ошириш ҳуқуқидан чеклаб қўйилди. Таъкидлаш жоизки, “Навбахор” жорий мавсумда молиявий муаммоларга дуч келмоқда.
Бундан аввал клуб юлдуз футболчилардан ташкил топган таркиби ва катта маблағ сарфлашлари билан машҳур бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар