date

Манчестер Юнайтед Штиллер билан шартнома имзолаши мумкин


Штутгарт жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер "Манчестер Юнайтед" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, 24 ёшли немис футболчи Рубен Аморимнинг қисқа рўйхатидаги биринчи номзодлардан бири ҳисобланади. Бироқ португалиялик мутахассис "Брайтон"дан Карлос Балеба ва "Кристал Пелас"дан Адам Уортон каби футболчиларга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Штиллерга Англия Премер-лигаси ва Ла Лигадаги бошқа клублар ҳам қизиқиш кўрсатмоқда. Жорий мавсумда Штиллер барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Трансфермаркт портали мутахассисларининг баҳосига кўра, футболчининг трансфер қиймати 45 миллион еврога тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед Штиллер билан шартнома имзолаши мумкин