
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман "АЗ Алкмаар" футболчиси Кес Смитни "Барселона" юлдузи Педри билан таққослади. 19 ёшли ярим ҳимоячи "АЗ Алкмаар" клуби ва Нидерландия ёшлар терма жамоаси сафида тўп тепади.
Кўплаб миш-мишларга кўра, унга европанинг машҳур клублари қизиқиш билдирмоқда. "Бундай сўзларни айтишда эҳтиёткор бўлишим керак, аммо мен "Барселона"да Педрини мураббийлик қилганман ва Смитни кўплаб жиҳатлар билан унга ўхшаш деб биламан.
Йўналишни ўзгартириш, икки оёғида ҳам ўйнай олиш ва ўйинни кўра билиш қобилияти – уларнинг ўхшаш томонлари. Агар Кес Педрининг ютуқларининг ҳеч бўлмаганда ярмига эриша олса, барчамиз хурсанд бўламиз", – дейди Куман.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик мутахассис 2020–2021 йилларда "Барселона" клубини бошқарган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг