
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт жамоанинг ҳозирги даражаси ҳақида фикр билдирди. "Қизил иблислар" мавсум бошини унчалик муваффақиятли бошламади, бироқ кейинчалик ўз ўйинларини яхшилади.
Ҳозир Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўртликдан атиги бир очко орқада.
"Биз тўғри йўналишда ҳаракатланмоқдамиз. Албатта, биз ҳали эришмоқчи бўлган даражадан узоқдамиз, лекин ўсиш давом этмоқда.
Ҳозир жамоамиз яхши натижалар кўрсатмоқда, охирги беш ўйинда мағлуб бўлмадик. Умид қиламанки, халқаро танаффусдан сўнг бу тенденция давом этади", деди нидерландиялик футболчи VoetbalPrimeur нашрига берган интервьюсида.
"Манчестер Юнайтед" кейинги турда, 24 ноябрь куни, ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.