date

Манчестер Сити Тино Ливраментога кўз тикди

Манчестер Сити Тино Ливраментога кўз тикди
Ньюкасл клуби ҳимоячиси Тино Ливраменто маҳаллий грандлар эътиборини тортмоқда. Британиялик журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, Манчестер Сити 23 ёшли футболчини 2026 йилги ёзги трансфер ойнасидан ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Манчестер Юнайтед ҳам ушбу футболчига қизиқиш билдираётгани айтилади, бироқ ҳозирча аниқ таклиф йўқ. Эксперт Transfermarktнинг баҳосига кўра, Ливраментонинг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Футболчининг Ньюкасл билан шартномаси 2028 йилнинг ўртасигача амал қилади. Жорий мавсумда Тино Ливраменто жамоаси учун 8 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити Тино Ливраментога кўз тикди