date

Вучинич: «Ёндошув ажойиб эди, аммо ютқаздик»


Черногория миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Мирко Вучинич Хорватияга қарши ўйин натижаларини сарҳисоб қилди. Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги учрашуви Хорватиянинг 3:2 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг дастлабки 17 дақиқасида Черногория 2:0 ҳисобида олдинда эди. «Ўйлайманки, жуда яхши ўйин ўтказдик, бу бизнинг ўзимизга бўлган ишончимизни оширди.

Кучли жамоаларга қарши ўйнай олишимизни кўрсатдик. Ёндошувимиз ажойиб эди, аммо биз ютқаздик.

Ягона муаммо ўйин давомида юзага келган танаффуслар эди, бундай ҳолатларни олдини олишимиз керак. Биз 100 фоиз кучимизни сарфламасак ёки кимдир югурмай қолса, натижа ёмон бўлади!

Жуда кўп меҳнат қилишимиз керак, ва мен йигитларга кичик тафсилотларнинг аҳамияти катта эканлигини айтдим», деди Вучинич Sportklub нашрига берган интервьюсида. Черногория терма жамоаси саралаш босқичини 9 очко билан тўртинчи ўринда якунлади.

Гибралтардан (0 очко) устун келишди, Фарер ороллари 12 очко, Чехия 16 очко ва Хорватия 22 очко тўплади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вучинич: «Ёндошув ажойиб эди, аммо ютқаздик»