U-17 Осиё кубоги Ўзбекистонда: 16 та терма жамоа номи маълум бўлди

2027 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичи якунланди. Қитъанинг энг кучли 16 та ёшлар терма жамоаси финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Қирғизистон эса сўнгги турда ғалаба қозонганига қарамай, тўплар нисбати сабаб мусобақадан четда қолди.
U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди
Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган U-17 Осиё кубогининг финал босқичида иштирок этадиган терма жамоаларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.
Мусобақада жами 16 та терма жамоа қатнашади. Уларнинг тўққизтаси Қатарда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилаётгани сабабли Осиё кубогининг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Қолган еттита терма жамоа эса саралаш баҳсларида ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб, мусобақа иштирокчисига айланди.
U-17 Осиё кубоги-2027 финал босқичи иштирокчилари:
Тўғридан-тўғри йўлланма олган терма жамоалар:
Ўзбекистон
Австралия
Хитой
Япония
Жанубий Корея
Қатар
Тожикистон
Вьетнам
Саралаш босқичи орқали йўлланма олган терма жамоалар:
Индонезия
Ироқ
Сурия
Эрон
Ҳиндистон
Яман
Ливан
Қирғизистон ғалаба қозонди, аммо Осиё кубогига чиқолмади
Саралаш босқичининг сўнгги турида Қирғизистон U-17 терма жамоаси Мўғулистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ ушбу ғалаба қирғиз футболчиларига финал босқичига чиқиш учун етарли бўлмади.
Қирғизистон терма жамоаси тўплар нисбати бўйича Яманга имкониятни бой бериб, мусобақадан четда қолди. Яман эса саралашдаги натижаси туфайли Ўзбекистонда ўтказиладиган финал босқичига йўлланма олди.
Сурия терма жамоаси ҳам саралашда тўплар нисбати бўйича БААдан устун келиб, 16 та иштирокчи қаторига қўшилди.
Осиё кубоги Ўзбекистонда 2027 йилнинг май ойида ўтказилади
Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги U-17 Осиё кубогининг финал босқичи 2027 йилнинг 13–29 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Мезбон Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада тўғридан-тўғри иштирок этади. Қитъанинг энг иқтидорли ёш футболчилари иштирокидаги турнир мамлакатимизда ёшлар футболи учун муҳим халқаро майдон бўлади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…