date

Аморим "Манчестер Юнайтед" афсоналаридан ёрдам сўрамоқчи

Аморим "Манчестер Юнайтед" афсоналаридан ёрдам сўрамоқчи
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим клуб афсоналарини жамоани янги даражага олиб чиқишда ёрдам беришга чақирмоқчи.

The Sun нашрининг Аморимга яқин манбасига таяниб хабар беришича, мутахассис "қизил иблислар"нинг собиқ футболчилари Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм, Пол Скоулз, Тедди Шерингем, Энди Коул ва Двайт Йоркни футболчилар билан ишлашга жалб қилишни режалаштирган.

Аморим ушбу олтита собиқ футболчига чуқур ҳурмат билан қарайди. Португалиялик мураббий ўтмишда собиқ футболчилар жамоа билан мулоқот қилиб, ўз билим ва тажрибаларини футболчиларга улашган пайтларни юқори қадрлаган.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим "Манчестер Юнайтед" афсоналаридан ёрдам сўрамоқчи