
АҚШ ҳукумати томонидан жорий қилинган сафар чекловлари сабабли Гаити миллий терма жамоасининг кўплаб мухлислари Жаҳон чемпионатига бора олмайди. Эслатиб ўтамиз, Гаити терма жамоаси 1974 йилдан бери илк бор мундиалга йўлланма олди.
Июн ойида АҚШ президенти Дональд Трамп миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида 12 давлат фуқаролари учун сафар тақиқини эълон қилган эди. Ушбу рўйхатга Гаити ҳам киритилган.
The Athletic нашрининг хабар беришича, Гаити фуқароларининг АҚШга турли визалар асосида келиб, белгиланган муддатдан ортиқ қолиши бу қарорга сабаб бўлган. Шунингдек, мамлакатда 2021 йилда президент Жовенель Моизнинг ўлдирилишидан сўнг сиёсий инқироз давом этмоқда.
Гаити миллий терма жамоаси саралаш босқичидаги уй учрашувларини бошқа давлатларда ўтказишга мажбур бўлган. Масалан, Никарагуага қарши ҳал қилувчи ўйин Кюрасао оролида бўлиб ўтди ва Гаити ушбу ўйинда ғалаба қозониб, мундиалга йўлланмани қўлга киритди.
Кюрасао терма жамоаси ҳам тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Таъкидлаш жоизки, футболчиларнинг АҚШга кириши билан боғлиқ муаммо бўлмайди, чунки тақиқ айрим тоифаларга қўлланилмайди.
Шунга қарамай, АҚШда 850 минг кишилик Гаити диаспораси бўлгани сабабли, терма жамоа мухлисларсиз қолмаслиги кутилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.