
Англия Премер-лигасининг 12-тури мухлислар учун яна бир жозибали кечани ваъда қилмоқда. Бугун «Манчестер Сити» сафарда «Нюкасл» жамоаси меҳмони сифатида майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да старт олади ва турнинг энг кўп кутилган ўйинларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Пеп Гвардиола жамоаси кейинги турларда барқарор ўйини билан ажралиб турса, «Нюкасл» ҳам ўз уйида рақибларига осонликча имкон бермайдиган жамоа сифатида ном қозонган. Шу боис бу кечада ҳар икки томондан кескин кураш, юқори темп ва драматик паллалар кутилмоқда.
Асосий таркиблар эълон қилинди — Ҳусанов захирада
Ўйин олдидан ҳар икки клубнинг асосий таркиблари маълум қилинди. Ачинарлиси, ўзбекистоник футбол мухлислари кутаётган Абдуқодир Ҳусанов бу сафар бошланғич таркибдан ўрин олмади ва беллашувни захирадан бошлайди.
"Нюкасл" таркиби:
Поуп, Ҳалл, Шер, Барнс, Тиав, Ливраменто, Жоэлинтон, Мерфи, Гимараэс, Волтемаде.

Эдди Хау жамоаси кучли прессинг ва тезкор ҳужумларга тайёрланаётгани ойдин. Гимараэс бошчилигидаги марказ «Сити»га қарши муҳим жиҳат бўлади.
"Манчестер Сити" таркиби:
Доннарумма, Нунес, Диаш, Гвардиол, Силва, Нико, О’Райли, Шерки, Доку, Фоден, Ҳоланд.

Гвардиола бу сафар ҳам жамоанинг ҳужумдаги асосий устунларига таянмоқда — Фил Фоден ва Жереми Доку қанотларда харакатланади, марказда эса Эрлинг Ҳоланд борлигидан келиб чиқиб, «Сити» яна ҳужумкор ўйинни танлагани кўринади.
Ким устун келади?
«Нюкасл» ўз майдонида ҳар доим тайёрлана олган, қаттиқ характер кўрсатадиган жамоа экани билан танилган. Аммо жамоанинг бир қатор асосий футболчилари йўқлиги уларга қийинчилик келтириши мумкин.
«Манчестер Сити» эса Суперқувват ва тажрибали таркиб билан рақибни жазолашга қодир. Айниқса, Ҳоланднинг ҳолати ўйин натижасига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўйиндан нималар кутилмоқда?
юқори темп
марказда қаттиқ кураш
қанотлар фаоллиги
Ҳоланддан хавфли зарбалар
"Нюкасл"нинг қаршилиш стратегияси
Ўйин жонли тарзда инглиз футболига хос динамика ва жиддий эмоциялар билан тўладиган кечага айланиши шубҳасиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.