
Англия чемпионати 22-туридан ўрин олган «Сток Сити» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви якунланди. Унда томонлар муроса йўлини танладилар.
Учрашувнинг 19-дақиқасида «МЮ» ярим ҳимоячиси Хуан Мата ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Манкунианликларнинг ҳавфли ҳужумлари ўйин сўнггида ўз фойдасини берди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида Уэйн Руни жарима тўпидан унумли фойдаланди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Англия чемпионати, 22-тур
Сток Сити – Манчестер Юнайтед 1:1
Голлар: 1:0 – 19, автогол Мата, 1:1 – 90(+4) Руни.
Сток Сити – Грант, Шоукросс, Питерс, Жонсон, Мартинс Инди, Уэлан, Адам (Афеллай, 63), Аллен, Шакири (Нгой, 73), Арнаутович (Имбула, 88), Крауч.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Жонс, Блинд, Погба, Эррера, Мата (Руни, 67), Феллайни (Рэшфорд, 56), Мхитарян (Лингард, 73), Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Арнаутович (7), Грант (59), Питерс (62), Аллен (90).
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар