date

Аморим ўйин жадвалидан норози

Аморим ўйин жадвалидан норози
24-ноябрь, душанба куни, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон"га қарши баҳс олиб боради. Англия Премьер-лигасининг 12-тур учрашуви Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.

"Биз учун бу осонроқ, лекин мухлислар туфайли дам олиш кунларида ўйнашни афзал кўрган бўлардик. Бу жуда муҳим.

Мен тушунаман, бу бизнес ва биз телеканаллар манфаатларини ҳурмат қилишимиз керак, чунки улар бизга катта маблағ олиб келади. Аммо дам олиш кунлари ўйинларни ўтказишни кўпроқ ёқтираман.

Шунга қарамай, "Олд Траффорд" доимо тўлиб-тошади, шу сабабли алоҳида кеча кутмоқда", – деди португалиялик мураббий ўйин олдидан. Ҳозирги пайтда "қизил иблислар" 11 ўйиндан кейин 18 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим ўйин жадвалидан норози