date

Винисиус Жуниор қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби юлдуз вингери Винисиус Жуниор қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Инсайдер маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи "Реал" билан янги меҳнат шартномасини келишиб ололмаяпти. Футболчи учун Англия Премер-лигасининг Лондоннинг "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Саудия Арабистони чемпионатининг бир неча клублари ҳам Винисиусни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бразилиялик футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027-йил ёзида якунига етади.

Винисиус Жуниорнинг трансфер қиймати 150 миллион евро этиб белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Жуниор қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин