
Реал Мадрид ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўзининг келажаги борасидаги позициясини клубга билдирди. The Athletic нашрининг учта манбага таяниб хабар беришича, ўтган ой охирида Винисиус клуб президенти Флорентино Перез билан суҳбатда ўзининг Хаби Алонсо билан муносабатлари таранг бўлган шароитда шартномани узайтиришни истамаслигини айтган.
Винисиус Перез билан ушбу суҳбатни "Эль Класико"дан сўнг ўтказган. Ўша ўйинда ҳужумчи алмаштирилишига ғазаб билан жавоб берган эди.
Бразилиялик футболчи Перезга мураббий билан бундай муносабатлар давомида шартномасини узайтириш энг яхши вариант эмаслигини таъкидлаган. Аввалроқ Реал Мадрид ва Винисиус Жуниор ўртасидаги музокаралар молиявий масалалардаги келишмовчиликлар сабаб тўхтаб қолган эди.
Ҳозирги кунга келиб, Винисиуснинг Реал билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.