22:15 / 23.01.2017
5 495

Хитой клуби Рунига ҳафтасига миллион фунт таклиф этди

Хитой клуби Рунига ҳафтасига миллион фунт таклиф этди

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин, дея ёзмоқда "Водиймедиа" сайти.

Нашр маълумотларига кўра, Хитой клубларидан бири (аниқ қайсилиги келтирилмаган) 31 ёшли инглиз футболчисига ҳафтасига бир миллион фунт-стерлинг (1,15 миллион евро) маош таклиф қилди. Айни пайтда Руни “қизил иблислар”дан ҳафтасига 300 минг фунт (345 минг евро) маош олмоқда.

Ушбу трансфер ёзда амалга ошиши мумкин. Агар Руни Хитойга ўтишга рози бўлса, у сайёрамизнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Ҳозир бу мақом «Шанхай Шэньхуа»нинг аргентиналик ҳужумчиси Карлос Тевесга тегишли. У етти иш кунида 615 минг фунт ёки 710 минг евро пул ишлаб топади.

Руни "МЮ" сафида 2004 йилдан бери тўп суриб келади. 21 январда Англия чемпионати доирасида «Сток Сити»га қарши ўтказилган ўйинда форвард манчестерликлар сафидаги 250-голини киритди. Шу тариқа у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

«Манчестер Юнайтед» билан Руни беш карра Англия чемпиони бўлди, Англия кубоги ва Европа чемпионлар лигаси соҳибига айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой клуби Рунига ҳафтасига миллион фунт таклиф этди