date

Винисиус шартномани узайтирмайди: Сабаб Алонсо билан келишмовчилик!

Винисиус шартномани узайтирмайди: Сабаб Алонсо билан келишмовчилик!

"Реал" клубининг асосий юлдузларидан бири, бразилиялик вингер Винисиус Жуниор клуб билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. The Athletic нашрининг хабар беришича, мавсум бошланишидан олдин бошланган музокаралар айни дамда тўхтаб қолган вазиятда турибди.

Роналду даражасидаги талаб

Ҳозирда солиқлардан кейин йилига тахминан 18 миллион евро маош олаётган футболчига "Реал" 2025 йил учун 20 миллион атрофида маблағ таклиф қилган, аммо бу таклиф Винисиус томонидан рад этилган. Кейинчалик агентлар клуб тарихидаги энг йирик шартномалардан бири бўлган – йилига 30 миллион евро атрофидаги (бонус тўловлари билан биргаликда, Криштиану Роналду даврига яқин) маошни сўрашган.

Асосий тўсиқ — мураббий

The Athletic манбаларига кўра, Винисиуснинг бу ҳаракати фақатгина молиявий талаблар билан боғлиқ оддий тактик қарор эмас. Аксинча, бу бош мураббий Хаби Алонсо билан мавжуд келишмовчиликлар фонида узоқ муддатли шартнома тузишни истамаслик билан боғлиқ.

Гарчи клуб бразилиялик футболчининг бу каби хатти-ҳаракатларидан ажабланмаётган бўлса-да, вазият уларни жиддий ташвишга солмоқда. Бразилия терма жамоаси вингерининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, клубнинг вақти бор, аммо масалани тезроқ ҳал қилиш зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус шартномани узайтирмайди: Сабаб Алонсо билан келишмовчилик!