date

Винисиус ва Алонсо ўртасидаги тортишув «Реал»да вазиятни кескинлаштирди

Винисиус ва Алонсо ўртасидаги тортишув «Реал»да вазиятни кескинлаштирди

«Реал Мадрид»да сўнгги ҳафталарда ички муҳит сезиларли даражада издан чиқмоқда. The Athletic'нинг ёзишича, жамоанинг етакчи вингери Винисиус Жуниор ва бош мураббий Хаби Алонсо ўртасидаги муносабатлар жиддий совуқлашган. Бу келишмовчилик клубдаги бир қатор жараёнларга, жумладан, футболчининг шартномани узайтириш бўйича музокараларига ҳам тўғридан-тўғри таъсир этмоқда.

Маълумотларга кўра, Винисиус ёзда узайтирилиши кутилган битимга имзо қўйишга шошмаяпти. Сабаб — у Алонсо билан муносабатлар ўзи истаган даражада эмаслигини очиқдан-очиқ билдирган.

Мунозаранинг бошланиши — «ПСЖ»дан 0:4 мағлубият

Ички зиддият илдизи жаҳон чемпионати доирасида «ПСЖ»дан қабул қилинган 0:4 ҳисобидаги оғир мағлубиятдан кейин пайдо бўлган. Ўша учрашув арафасида Алонсо Винисиусни захирада қолдиришни режалаштиргани, аммо жамоадаги жароҳатлар туфайли уни мажбурий равишда ўнг қанотда ўйнатгани айтилади.

Шундан кейинги 17 та ўйиннинг атиги 5 тасида бразилиялик футболчи майдонда тўлиқ ҳаракат қилган. Винисиус эса буни ўзини камситиш ва ишончнинг пасайиши, деб қабул қилмоқда.

«Барселона» ўйинидан кейин вазият яна қийинлашди

Маълумотларга кўра, «Барселона»га қарши дербидаги (2:1) кучли эмоция ва баҳсли вазиятдан кейин Винисиуснинг реакцияси клубда катта муҳокамаларга сабаб бўлган. У ўша кунги узр сўраш видеоcида Алонсони тилга олмагани эса айримларга кўра, «ички зиддиятга ишора» сифатида қабул қилинган.

Алонсо вазиятни юмшатишга уринмоқда

Шунингдек, Хаби Алонсо вазият бўрттирилаётганини айтиб, шахсий можаро йўқлигини таъкидламоқда:

— «Бу — ротация сиёсати. Жамоада ҳар бир ўйинчига қараб тактик қарор қабул қиламиз», — деб айтмоқда мутахассис.

Бироқ испан ва бразилиялик футболчи ўртасидаги бу музлик клуб ичидаги муҳитга таъсир қилиб тургани, шартнома музокараларини ҳам мураккаблаштиргани тахмин қилинмоқда.

Кўплаб экспертлар, агар вазият ҳал этилмаса, Винисиуснинг «Реал»даги келажаги ҳам хавф остига тушиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус ва Алонсо ўртасидаги тортишув «Реал»да вазиятни кескинлаштирди